КЎРИНМА ЮЛДУЗ КАТТАЛИГИ

КЎРИНМА ЮЛДУЗ КАТТАЛИГИфотометр ёрдамида ўлчанган юлдузнинг ёруғлигини белгиловчи кўрсаткич. Кўринма юлдуз катталиги юлдуздан келаётган нурланиш оқими ёки юлдуз нури ёритилганлик билан логарифмик боғланишга эга. Агар иккита юлдуздан келаётган нурланиш оқимлари Fj ва Ғ2 бўлса, уларнинг Кўринма юлдуз катталиги (т) айирмаси оқимлар логарифмлари айирмасидан 2,5 марта катта бўлади. Бу боғланишни инглиз астрономи Погсон тақлиф этган. Унга кўра, биринчи катталикдаги юлдуз иккинчи катталикдагига қараганда 2,5 марта кўп ёритади. Кўринма юлдуз катталигининг бир неча тизимлари мавжуд. Мас, ҳозирги пайтда кенг қўлланиладиган электрофотометр ёрдамида 3 хил рангда ўлчанадиган Кўринма юлдуз катталигилар тизими II, В, (VU — ультрабинафша, В — кўк ва К — визуал). Кўринма юлдуз катталиги шкаласини ҳисоб боши танланган (стандант) юлдузларга халқаро келишувига асосан қиймат бериш йўли билан белгиланган. Мас, Қутб юлдузининг визуал (V) нурларда катталиги 2,12 га тенг деб қабул қилинган.

Loading...