КОРИОЛИС ТЕЗЛАНИШИ

КОРИОЛИС ТЕЗЛАНИШИ, бури лиш тезланиши — мураккаб кўчма ҳаракатда (илгариланма ҳаракат қилмаганда) жисм олган қўшимча тезланиш; жисм тўлиқ тезланишининг таркибий қисми. Кориолис тезланиши кўчма ҳаракатнинг жисмнинг нисбий тезлиги иш ўзгаришига ва жисмнинг нисбий ҳаракатининг унинг кўчма тезлиги ўзгаришига таъсирини ҳисобга олади. Кориолис тезланиши йўналишини \>нис векторини юкўч га тик текисликка проекциялаб ва бу проекцияни кўчма айланиш томонига 90° га буриб аниқланади. Мас, Ернинг Шим. ярим шарида шим. дан жанубга томон ҳаракат қилаёттан жиемнинг Кориолис тезланиши (бу тезланиш Ернинг суткалик айланишини ҳисобга олади) шарққа томон йўналган бўлади. Қуйидаги ҳолларда Кориолис тезланиши нолга тенг бўлади: а) кўчма ҳаракат илгариланма ҳаракат бўлса, яъни cokV4=0; б) ҳаракатдаги нуқтанинг нисбий тезлиги Кўчма айланиш уқига параллел бўлса, яъни <х = 0.

Кинематика ва динамикад,ап\ қатор масалаларни ечишда «Кориолис тезланиши» тушунчасидан фойдаланилади. Турли ҳаракатларда, айниқса, транспорт ҳаракатида, космонавтикада Кориолис тезланишининг аҳамияти катта.