
КЎРИШ АНАЛИЗАТОРИ
КЎРИШ АНАЛИЗАТОРИ — одам ва ҳайвонларда кўриш таъсиротлари ва ахбортларни қабул қилиб, идрок этадиган ва тақлил қилиб берадиган мураккаб нейророцептор система; асосий анализаторлардгт бири. Кўриш анализатори 3 қисмдан иборат: рецептор ёки периферик, ўтказувчи йўллар ва кўриш маркази ёки марказий қисм.
Кўриш анализаторининг биринчи қисми тўр пардада жойлашган. Инсон кўзи 380 дан 760 нм гача бўлган узунликдаги ёруғлик нурларини қабул қилади. Кўзга тўшаётган ёруғлик нурлари шох пардада си-вади, қорачиқ орқали ўтиб, гавҳарда синиб, шишасимон танадан ўтиб тўр пардада жойлашган колбачасимон ва таёқчасимон ҳужайраларга таъсир этади. Бу ҳужайраларда ёруғлик энергияси нерв қўзғалиши — импульсга айланиб, мультиполяр ва ганглиоз ҳужайраларга, нерв толаларига етиб боради. Ўтказувчи йўллар эса тўр пардадан бошланиб, кўриш нерви, хиазма, кўриш тракти ва бош мия пўстлоқ ости марказидан иборат. У ердан марказий нейрон бошланиб, кўриш йўллари бош миянинг энса бўлагидаги пўстлоқ қисми — К. а. нинг марказига етиб боради ва шу жойда кўриш содир бўлади.
Кўриш анализаторининг фаолияти марказий нерв системасининг назорати остида бошқарилади.