КЎРИШ

КЎРИШ — организмларнинг кўриш органлари ёрдамида ташқи дунё тўғрисида ахборот олишдан иборат мураккаб физиологик жараён. К. жараёнида ташқи дунёдаги объектлардан қайтадиган ёки улар тарқатадиган 300—800 нм диапазондаги электромагнит тўлқинлари, яъни ёруғлик нури Кўриш органлари учун таъсирловчи бўлади.

Одам ва кўпчилик умуртқалилар, бир қанча умуртқасиз ҳайвонлар рангли Кўриш қобилиятига эга. Кўриш одам ва юксак умуртқалиларда жуда мукаммал ривожланган бўлиб, кўриш анализатори орқали амалга ошади. Бу анализатор периферик (кўз), ўтказувчи (К. йўли, пўстлоқ ости нервлари) ва марказий (бош мия катта яримшарлари пўстлоғи соҳалари) бўлимлардан иборат. Ёруғлик нури қорачиқцан ўтиб тўр парданинг кўриш пигментларига тўшади. Ёруғлик таъсирида тўр пардада биоэлектр потенциаллар пайдо бўлади. Улар анализаторнинг ўтказувчи бўлими орқали кўриш марказига ўтказилади. Бу жойда ҳар хил анализаторлардан келаётган нерв импульелари таҳлил қилиниб, одам онгида сақланиб қоладиган муайян образлар шаклланади. Кўриш органларининг объект шаклини фарқ қилиш (К. ўткирлиги), кўз ҳаракатланмай турганда катта майдонни Кўриш (кўриш майдони), ҳар иккала кўздаги тасвирни бирлаштириш, объект образининг йўналиши ва Кўриш чуқурлигини аниқлаш (бинокуляр Кўриш) хусусиятлари уларнинг миқдорий кўрсагичлари ҳисобланади. Одам кўзи электромагнит тўлқин ўз. 390—760 нм бўлган ёруғлик нурларини фарқ қилади. Одамнинг ёруғликни сезиш хусусияти қоронғиликда пасайиб, ёруғликда кучаяди. Одам кўзининг тўр пардасида 2 хил: таёқчасимон (кечки ва тунги Кўришни амалга оширади) ва қадаҳсимон (кундузги Кўриш ва рангни сезади) рецеаторлар мавжуд. Шунинг учун Кўришни тунги, яъни скотопик, кечки — мезотопик ва кундузги, яъни фототопик деб аталадиган хиллари мавжуд. Кўриш ташқи дунёни билишда асосий аҳамиятга эга. Инсон атроф муҳитдан оладиган ахборотнинг 90% ини Кўриш орқали қабул қилади.

Кўриш органларининг ҳосил бўлиши ҳайвонлар эволюциясида ёругликни қоронғиликдан фарқ қиладиган (мас, ёмғир чувалчанглари) ёки йўвалтирилган ёруғлик нурларини сезадиган (мас, крриноёқли моллюскалар) даражадан тасвирни мукаммал таҳлил қилиб бера оладиган даражагача бўлган мураккаб ривожланиш йўлини ўтган. Қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар предметлар шаклини фарқ қилади, лекин яқин масофадан уларни аниқ кўра олади. Балиқлар ҳам нарсаларни яқин масофадан кўради. Қурукликда яшайдиган умуртқалилар узоқни кўрувчилар ҳисобланади; улар орасида қушлар энг узоқни кўрувчилардир.