КОРНБЕРГ

КОРНБЕРГ (Kornberg) Артур (1918. 3.3, Бруклин) — америкалик биокимёгар. Рочестер ун-тини тугатган (1941). Станфорд унти биокимё бўлими бошлиғи (1959 й. дан). ДНК-полимераза ферментини кашф этган ва унинг ёрдамида биологик фаолликка эга бўлган ДНК молекуласини синтез қилган. Нобель мукофоти лауреати (1959; С. Очоа билан ҳамкорликда).