КОРНЕЛЛ УНИВЕРСИТЕТИ

КОРНЕЛЛ УНИВЕРСИТЕТИ — АҚШ даги йирик ва кўп ихтисосли унтлардан бири. Нью-Йорк штатининг Итака ш. да жойлашган. 1865 й. ташқил этилган. Асосчиси — квакер (христиан дини мазҳабига мансуб шахс) Э. Корнелл номи б-н аталган. Муҳандислик, ижтимоий ва табиий фанлар, меъморлик, санъат ва лойиҳалаш, ветеринария, тиббиёт, қ. х., умумий таълим ва экология бўйича коллежлар, ҳуқуқ, маъмурий-хўжалик, и. ч. ҳамда меҳнат муносабатлари ва б. бўйича мактаблар мавжуд. Ун-тда 18 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонасида 4,5 млн. дан ортиқ асар сақланади.