КОРНЕР

КОРНЕР (инг. cornor — боши берк кўчага киритиш, бурчак) — олиб сотиш йўли билан устама фойда олиш мақсадида муайян товарни сотиб олиш бўйича тижоратчилар ўртасидаги келишув (битим). К. бир неча фирма ва компаниялар ўртасидаги махсус битимга асосланади. Акцияларни сотиб олиш ва компанияларнинг илгари қўлга киритилган акциялари назорат пакетини қайта сотиш, сотиб олиш учун фонд биржаларида ҳам Корнер тузилади. Товар биржасида. товарларни сотиб олиш нули билан бозорда товар тақчиллигини уюштирувчи фирмалар (бир фирма) ёки шахслар гуруҳи фаолияти ҳам Корнер дир. Биржа кридалари бундай фаолиятни ман этади.