КОРПОРАТИВ МАНФААТ

КОРПОРАТИВ МАНФААТ — корпорацияга кирувчи фирма, компания, ташқилотлар учун умумий манфаатлар. Бу манфаат биргаликда товар ёки хизмат бозорларига кириб бориш, унда ўз ўрнини топиб, мавқеини мустаҳкамлаш, рақобат курашида ғолиб чиқиб, фойдани ёки маҳсулот и. ч. ҳажмини кўпайтириш, маҳсулот сифатини кескин яхшилаш шаклида бўлиши мумкин. Корпоратив манфаат ўзида бир нечта мақсадларни акс эттиради. Манфаатдорлик механизми кўп ва сифатли маҳсулотни кам харажат билан и. ч., маҳсулот таннархини камайтириш, хом ашё, материал, энергия, ёқилғи ва пул маблагларини те-жашни, иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлайди ва фойда ҳамда даромадни кўпайтиради.

Корпоратив манфаат кўп босқичли хусусиятга эга бўлиб, корпорацияда ишловчи ҳар бир ходим, таркибий бўлимлар ва умуман корпорациянинг манфаатларидан шаклланади.