КОРПУС

КОРПУС (ҳарбий ишда) — турли давлатларнинг қуруқликдаги қўшинлари ва б. турдаги қуролли кучлари таркибидаги олий тактик ёхуд тезкор — тактик бирлашма. Корпус бир қатор Европа мамлакатлари, жумладан, Россияда 18-а. бошида пайдо бўлган; қўшин турларининг бир неча бирлашма ва қисмлари, махсус қўшинлар ва б. дан ташқил топган. Ўқчи, отлиқ аскарлар, механизациялаштирилган, танк, авиа, ҳаво десанти Корпус лари бўлади.