КОРПУС

КОРПУС (лот. corpus — тана) — 1) иншоот, механизм, асбоблар, аппарат, қурилмалар ва баъзи транспорт машиналарининг қисми;

2) яхлит майдондаги бир неча бинодан биттаси ёки йирик иншоотнинг алоҳида қисми;

3) кегели (ўлчами) 10 пунктга (3,76 мм га) тенг бўлган босма шрифт;

4) бирор махсус иш билан машғул бўлган мутахассислар ҳайъати (мас, дипломатик корпус, офицерлар корпуси ва б.).