КОРВЕТ

КОРВЕТ (франц. corvette) — 1) 17 — 19-а. ларда ҳарбий флотда разведка ва ёрдамчи ишларни бажаришга мўлжалланган елканли енгил кема;

2) 2-жаҳон уруши даврида Буюк Британия, АҚШ ва б. ҳарбий флотларда сув ости кемалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларига тегишли жанговар кемалар.