КОРХОНА — юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект. Маҳсулотлар, товарлар и. ч., хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш учун ташқил этилади, иқтисодий фаолиятнинг хилма-хил турлари билан шуғулланади. Давлат, муниципиал, жамоа, қўшма, якка (оила, хусусий) Корхоналар бор.