КОСА

КОСА (кхоса) , амакоса, жан. зулу, кафрлар — Жан. Африка Республикаси (ЖАР)да яшовчи банту гуруҳига мансуб халқ. ЖАРда 7,4 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), Ботсванада 5 минг киши яшайди. Катта негроид ирқига мансуб. Исикоса тилида сўзлашади. Ёзуви лотин алифбоси асосида. Диндорлари — протестантлар, анъанавий диний эътиқодлар сақланган. Коса деҳқончилик, чорвачилик ва темирчилик (қуролсозлик, заргарлик) б-н шуғулланади.