КОСАМОН (коса ва форс. — қўймоқ) — туй ва маъракаларда меҳмонлар олдига дастурхон ёзиб, патнис ва таом қўювчи киши. Косамон шаҳар маҳаллалари ва қишлоқларда жамоатчилик томонидан сайлаб қуйилади. У, асосан, эркаклар даврасига хизмат қилади. Косамон мехмонларни тартиб билан кутиш, жойлаштириш, ош қуйиш ва кузатиш ишларига бош-қош бўлади. Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида кайвони, дастурхончи, бавурчи, баковул номлари билан аталади.