КОШҒАРИЙ

КОШҒАРИЙ, Маҳмуд Кошғарий ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад (II-а.) — туркшунослик илмининг асосчиси. филолог олим. Ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан қорахонийлар сулоласига мансуб. Отаси Хусайн ибн Муҳаммад ўша даврдаги Бареган элининг амири бўлган. Кошғарий бошлангич маълумотни ўз қишлоғида, юқори маълумотни Кошғар мадрасаларида олган, араб, форс, туркий каби 7—8 тилни пухта эгаллаган. Сўнг у Бухоро, Самарқанд Марв Нишопур ш. ларида билимини оширган. 1056—57 й. ларда мамлакатдаги ички низолар натижасида олим ўз ватанини тарк этиб. 15 й. давомида атрофдаги қардош халқлар орасида юришга мажбур бўлган. Ана шу йилларла «у туркий халқлар яшайдиган ўлкаларни кезиб, бу ерлардаги туркий қабила ва уруғлар, уларнинг келиб чиқиши ва номланиши, жойлашиш ўринлари. урф-одатлари, айниқса, тил хусусиятларини синчиклаб ўрганади. Сўнг Бағдодга бориб, анча вақт шу шаҳарда ижод қилган, хусусан, 1072 й. (баъзи манбаларда — 1074 и. ва ундан ҳам кейин) дунёга машхур асари «Девону луғотит турк» («Туркий сўзлар девони»)ни ёзиб битиради ва уни аббосийлардан бўлган Абулқосим Абдуллоҳ бинни Муҳаммадил Муқтадо биамриллоҳга бағишлайди. Ушбу асар туркий халқлар тарихидаги диалектологик, изохли, этнографик, тарихий-этимологик луғатларнинг барча унсурларини қамраб олувчи ластлабки универсал луғат бўлиб, ўз муаллифини дунёга улуғ адабиётчи, тарихчи географ ва б. кўп фанларлан яхши хабардор бўлган йирик фан арбоби. қомусий олим сифатида танитди. Бу асарида олим туркий қабила ва уруғлар (халқлар) тилларидаги сўзлар маъносини араб тилида изохлаб беради. Мисол сифатида эса мақоллардан ва бадиий адабиётдан парчалар келтирали. Бу хақда Кошғарийнинг ўзи ёзади: «Мен бу китобни махсус алифбе тартибида ҳикматли сўзлар, сажълар, мақоллар, қўшиқлар, ражаз ва васл деб аталган адабий парчалар билан безалим… Мен истеъмолдаги сўзларнигина бердим, истеъмолдан чиққанларини ташладим… Сўнгра мен ҳар бир қабилага мансуб сўзларнинг ясалиш хусусиятларини ва қандай қўлланишини қисқача изоқлаб кўрсатиш учун алоҳида йўл тутдим. Бу мисол тариқасида туркларнинг тилида қўлланилиб келган шеърларидан, шодлик ва мотам кунларида қўлланадиган ҳикматли сўзларидаи, мақолларидан келтирдим». Шуни айтиш керакки, «Девон»да берилган адабий парчалар, тил фактлари фақат I 1-а. адабиётининг намуналари булмай, уларнинг аксар қисми жуда узоқ ўтмиш даврларнинг маҳсулидир. Шу жиҳатдан бундай парчалар туркий тилларнинг келиб чиқиш тарихини, ривожланишини. адабий ҳаракатининг жуда узоқ тарихини белгилашга хизмат қилувчи энг муҳим ҳужжатдир. Асардаги бир қанча географик, этнографик маълумотлар ҳам тегишли соҳалар нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.

М. К. мазкур асарига ўзи тузган дунё харитасини илова қилади. Харитада мамлакат, шахар, қишлоқ, тоғ, чўл, денгиз, кўл, дарё қабиларнинг номлари ёзилган. Харитада акс этмаган баъзи бир номлар луғат матнида изохланган. Харита, асосан, Шарқий ярим шарга тўғри келади. Бу ҳақда М. К. нинг ўзи: «Румдан Мочингача бўлган… шаҳарлар ўрнини аниқлаш мақсадида уларнинг ҳаммасини ер шаклидаги доирада кўрсатдим», — деб ёзади. Шартли қабул қилинган бўёқлар ранги доира ташқарисида тўрт жойда сўз билан изоҳланган. Айрим камчиликларига қарамай, М. К. нинг 11-а. да тузилган харитаси ўз даври учун мукаммал, ҳоз. давр учун географик маълумотлар берувчи муҳим манба ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Кошғарийнинг «Девону луғотит турк»дан аввалроқ яратилган, «Жавоқирун-наҳви фи луғотиттурк» («Туркий тиллар синтаксиси қоидалари») деб номланган асари ҳам бўлган. Ушбу асар ҳозирча топилгани йўқ.

Кошғарий 1080 й. да (ёки 1118 й. да) ватанига қайтиб келиб, Ўпалдаги Азиқ қишлоғида, Ҳазрати Муллом тоғи этагидаги тепаликда жойлашган мадрасада дарс берган ва илмий ижод билан машғул бўлган (ҳоз. мазкур мадрасанинг фақат пойдеворлари сақланиб қолган). Кошғарий 1105 й. да (ёки 1126 й. да) 97 ёшида вафот этиб, Ўпалдаги унинг аждодлари мақбарасига дафн этилган. Мақбара ҳозиргача «Ҳазрати Муллом мозори» номи билан машҳур.

Ас: Девону луғотит турк, 3 ж. ли [таржимон ва нашрга тайёрловчи С. Муталлибов], Т., 1960-63.

Ад.: Муталлибов С, XI аср филологи Маҳмуд Кошғарий ва унинг «Девону луғотит турк» асари, Т., 1958; Девону луғотит турк. Индекс-луғат [Ғ. Абдураҳмонов ва С. Муталлибов таҳрири остида], Т., 1967; Ҳасанов Ҳ., Маҳмуд Кошғарий, Т., 1963; Ҳасанов Ҳ., Сайёҳ олимлар, Т., 1981.

Абдуваҳоб Мадвалиев.

Loading...