КОШИН

КОШИН, парчин, кафель — биyолар, каминлар ва печлар сиртига қоплаш учун махсус пиширилган сиркор юпқа сопол пинт скичипни тахтача. Кошин махсус лойлан қолипларга қуйиб тайёрланади, хумдонда 1150° гача т-рада пиширилади; турли вақш, вақш қисмлари туширилгач. сир берилади, сўнг махсус хумдонда пиширилали. Кошин ларнинг силирга, вақшли, турли тасвирлар туширилган хиллари бор. Сиртга пухта ёпишиши учун Кошин нииг орқа томони ғадир-будир ёки чуқурча-чуқурча қилиб ясалади. Ўнги оқёки ҳар хил рангли, силлиқ, бўртма, силлиқланмаган; шиша, полистирол хиллари бор. Меъморий безак сифатила кепг қўлланали, биноларни ташқи таъсир (ёғин-сочин)лардан ҳам сақлайди. Дастлаб, Қад. Шарқ (Миср, Оссурия ва б.) да. асосан, биноларни безашда кенг тарқалган, 9-а. дан Европа (Германия, Швейцария, кейинроқ Россия) да печка ва каминларни безашда ҳам ишлатилган. Ўрта Осиёда 12-а. охири — 13-а. бошларида пайдо бўлган. Илк бор Самарқанд, Бухоро, Кўҳна Урганч па б. жойлардаги ёдгорликларда, бино пойдеворларини безашда ишлатилган.

20-а. 20-й. ларидан Кошин тайёрлаш усулини такомиллаштириш устида изланишлар олиб борилди. Европала «модерн» услубидаги товланма сирли монохром кошинкор ички ва ташқи деворли бинолар пайдо бўлди. Ўзбекистонда Самарқанддаги махсус кулоллик устахонасида, Тошкентдаги устахоналар қад. Кошин ларга яқин бўлган Кошин тайёрлана бошланди. Меъморий ёдгорликларни таъмирлашда, биноларни безашда, камин ва печларни қоплашда Кошиндан кенг фойлаланилмоқда.

Loading...