КОШИЙ

КОШИЙ (Ал-Коший) , Ғиёсиддин Жамшид (тахм. 1430 й. ла Самарқандда вафот эттан) — атоқли математик ва астроном. Асли Эронгинг Кошон ш. дан бўлиб, бошлангич математик маълумотни шу ерда олган на 15-а. бошида Улуғбекнинг таклифи билан Самарқандга келган; бу ерда Қозизода Румий билан бирга Улуғбек расалхонаси ва мадрасаси қурилишига раҳбарлик қилган. К. Улуғбек қўл остида ишлаган Ҳусайн Биржоний, Аш Қушчи на б. нинг камолотга етишишига катта қисса қўшгап. Коший астрономияга оил «Зижи Ҳоқоний дар такмили зижи Элхоний» («Элхоний астрономик жадвалини такомиллаштиришда Ҳоқоний астрономик жадвалининг аҳамияти»), «Суллам ус-само» («Осмон нарвони»), «Нўзхат ул-хадоиқ» («Боғлар сайри») ва мат. га оил «Рисола ал-муҳитийя» («Айлана хақида рисола»), «Рисола ул-атвор нал-жайб» («Ватарлар ва синус ҳақида рисола»), «Мифтоҳ улҳисоб» («Арифметика калити») асарларини ёзган. Коший биринчи бўлиб мат. га позицион асосла ўнли касрларни киритди ва назарий асосдаги, ихтиёрий кўрсаткичли илдиз чиқаришда қозир «Руффини — Горнер» усули леб аталадиган усулни па «Ньютон биноми»нинг коэффиниентларини топишда формулага тўгри келадиган адлитин усулни қўллади. Коший sin Г на л (пи) со-нини ўнлик системада 17 хона аниқлик билан ҳисоблади. Коший Ўрта аср Шарқ мат. сини юқори босқичга кўтаришга катта ҳисса қўшди.

Ал.: Юшке и мч А. П.. История математики передние века. М.. 1961; Магиие не кая Г. П.. Учение о числе на средневековом Ближнем и Среднем Востоке, Т.. 1967.

Loading...