КОСМИК КЕМА

КОСМИК КЕМА — кишиларнинг космосга парвоз қилиши учун мўлжалланган аппарат. 1961 й. 12 апр. да Ер сунъий йўлдошлари орбитасига чиқарилган «Восток» кемаси биринчи Космик кема дир. Унинг ичида космонавт-учувчи Ю. А. Гагарин бўлган. Бундан ташқари, «Восход», «Союз», «Меркурий», «Жемини», «Аполлон», «Челленжер» ва бошқа Космик кемалар учирилган. Геоцентрик орбита бўйича учадиган Космик кема йўддош кема, одам ва юкларни орбитал станцияга элтиб берадиган Космик кема транспорт кема, сайёра ёки табиий йўлдошларга элтувчи Космик кема қўндирувчи, сайёра ёки унинг йўлдошидан учадиганига учиб чиқиш кемаси дейилади. Космик кеманинг асосий тизимлари: хаётни таъминлаш, метеоритлар, радиация ва б. дан қимоя қилиш, двигатель қурилмаси (учиш траекториясига тузатиш киритиш, ориентирлаш ва учишни барқарорлаш учун ракета ёқилғиси б-н), космик ст-яларни излаш, уларга Космик кемани яқинлаштириш ва туташтириш, экипажни Космик кемадан космик ст-яга ўтишини таъминлаш, Қуёш батареясидан фойдаланиш, Ерга қўндириладиган бошқариш тизими ва б. К. к. нинг бир ва кўп марта фойдаланиладиган хиллари бор. Бир марта фой-даланиладиган Космик кемада туширувчи аппаратнинг сирти иссиқцан изоляциялайдиган қоплама билан қопланади, кўп марта фойдаланиладиган Космик кемада Ерга қайтиб тушаётганда атмосферада тормоз бериш иши мураккаб бўлгани учун унинг барча бўлмалари иссиқлиқдан ҳимоя қилинадиган қопламалар билан қопланади.

Loading...