КОСМИК ЗОНДЛАР

КОСМИК ЗОНДЛАР — Ер атрофи ва сайёралараро фазони, Қуёш системасидаги осмон жисмларини физикавий жиҳатдан тадқиқ қилиш учун учири-ладиган илмий аппаратлар. Космик зондларни учириш 1959 й. 2 янв. да «Луна – 1»нинг Ойга парвозидан бошланди. «Луна», «Зонд», «Венера», «Марс», «Маринер», «Сервейер», «Лунар орбитер» ва «Аполлон» типидаги Космик зондлар учирилди. Ер ва Ой атрофидаги радиация, космик нурлар интенсивлигининг ўзгариши ва космос да магнит майдони ўрганилди. Ойнинг Ердан кўринмайдиган томонининг фотосуратларини олиб, Ойнинг тўлиқ харитасини тузишга ва глобусини ясашга имкон берди. Ойнинг яқин атрофдаги космик фазони ва Ой сиртидаги объектларнинг эволюцияси ўрганилди, Ой тупрогининг умумий хоссалари текширилди, Ой массаси ва тортишиш майдони ҳақида маълумотлар олинди. Ой тупроғининг механиқ хоссалари, Ойдаги сейсмик шароитлар ўрганилди, Ойнинг ҳаракат назария-сига оид аниқликлар киритилди. Сайёралар автомат аппаратлар ёрдами билан тадқиқ қилинди. Узоқ космосни ўрганиш мақсадида Венера ва Марсга қатор Космик зондлар учирилди. Венера сиртига биринчи илмий ст-я — «Венера-4» қўндирилди. «Венера-4» ва ундан кейинги «Венера» типидаги Космик зондларнинг Ерга ўзатган маълумотларига, асосан, Венера сиртининг т-раси тахм. 400°, атм. босими 100 атм. эканлиги, атмосфераси таркибида, асосан, карбонат ангидрид борлиги маълум бўлди. Ер — Қуёш оралиғидаги космик фазода космик нурлар, магнит майдони, айниқса, Қуёш радиацияси ҳақида янги маълумотлар олинди. Марсга «Марс-2», «Марс-3» ва «Маринер-3» автомат стялари учирилди, улар Марснинг сунъий йўлдошлари бўлиб қолдилар. «Марс-2» дан махсус капсула ажратилиб, Марс сиртига қўндирилди. Бундай Космик зондлар ёрдамида Марс ҳақида муҳим маълумотлар олинди. Марс сиртининг т-раси —110, +13° оралиғида ўзгариши, атмосфераси, асосан, карбонат ангидриддан иборатлиги, магнит майдони сезиларли даражада эмаслиги маълум бўлди.

Loading...