КОСМОЛОГИЯ

КОСМОЛОГИЯ (космос ва… логия) — Коинотнмнг тузилиши ва ривожланишини ҳамда нисбийлик назарияси объектларини кузатув маълумотлари билан назарий тадқиқотлар ердамида ўрганувчи фан. Асосий мақсади — замонавий астрономия ва физика билимларига асосланиб, Коинотнинг эволюцион моделини тузиш, яъни унинг бошланғич ҳолатидан то бугунга қадар ва келажакдаги тараққиёти босқичларини таҳлил қилиш.

Замонавий Космология асосларига кўра, бутун Коинотнинг энг кўп массасини галактикалар ва юлдузлар ташқил этган. Лекин 15—18 млрд. йил илгари унинг барча моддаси дастлаб қиёслаш қийин бўлган ўта зич ҳолатда бўлган. Бу ўта зич ва ўта юқори т-рали ҳолатни физика фани ҳали умуман ишлаб чиқмаган. Кузатувларга таяниб, бу ҳолатни «ўта кучли» ва «катта» портлаш рўй берган, Коинотнинг бирламчи материяси кенгайувчан, бир жинсли ва изотроп хусусиятларига эга бўлиб, вақт ўтиши билан унинг зичлиги ва т-раси жадал пасайиб борган, деб хулоса қилинган. Коинотнинг қайноқ модели доирасидаги ҳисоб-китобларга кўра, унинг т-раси 0,001 сек. да икки марта пасайиб 1012—10» К градусга етади. Коинот ёши 1 сек. га тўлганида т-ра Т=1010—10s К оралиғида бўлиб, шу даврда гелий ва дейтерий каби енгил элементлар ядролари вужудга келади.

Коинотнинг биринчи ностационар (кенгайувчи) моделини 1922 й. рус олими А. А. Фридман (1888—1925) таклиф қилган. А. Эйнштейн Коинотнинг стационар моделини тузган. АҚШ астрономи Э. Хаббл (1889-1953) 1929 й. Фридманнинг кенгайувчи моделини кузатув йўли б-н тасдиклаган. «Қайноқ» Коинот назариясини 1948 й. америка олими Г. А. Гамов (1904—68) таклиф этган.

Фридман Космологиясида Коинот дастлаб ўта зич сингуляр ҳолатда бўлиб, хусусан, /=10~13 С. вақтда унинг зичлиги р=1093 гр/см3 дейилган. Замонавий Коинот турли ёщдаги галактикалар оламидан иборат ва камида бир неча юз млн. парсек масштабдан бошлаб зичлиги бир жинсли ва изотропик хусусиятларга эга. Мас, биздан атиги 1,5-10’ парсек масофа оралиғида бир неча млрд. галактикалар кузатилади. Космологияда бир жинслилик ва изотропик хусусиятлар космологик принцип дейилади ва у юқоридаги эволюцион моделнинг асосини ташқил этади. 1965 й. америкалик астрономлар А. А. Пензиас ва Р. В. Вильсон Коинот портлаши давридан сақланиб қолган «реликт» кашф қилишган. Кузатувларга кўра, Қуёш системаси «реликт»нурланишига нисбатан 420 км/сек тезлик билан ҳаракат қилади. Замонавий Космология норелятивистик ва релятивистик қисмлардан иборат. Норелятивистик Космология фазо ва вақтни ўзаро жипс боғланмаган ҳолда қарайди. Релятивистик Космология эса фазо-вақт геометриясида иш кўриб, классик физиканинг айрим тушунчалари (мас, инерциал саноқ системаси) ҳисобга олинмайди ва ўрнига янгилари (мас, фазо-вақт эгрилиги ва б.) киритилади. Коинот такдири унинг ўртача зичлиги критик қиймат 5-10 30 гр/см3 дан катта ёки кичик эканлигига боғлиқ. Ҳоз. маълумотларга кўра, Коинотнинг ўртача зичлиги 5-10~31 гр/см3 га тенг. Космологияда табиати бизга номаълум кўринмас масса муаммоси ҳал этилмаган. Бу масса, хусусан, галактикалар тожида галактикалар тўдалари ва улар орасидаги фазода етарлича мавжудлиги аниқ. У Коинот такдиригагина эмас, балки галактикалар эволюциясига ҳам таъсири ўта муҳим экани маълум. Ўзбекистонда Космологиянинг бу каби астрофизик муаммолари ЎзМУ астрономия кафедрасида, нисбийлик назарияси билан боғлиқ айрим масалалари эса Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида ўрганилади.

Ад.: Си л к Ж., Большой взрыв: рождение и эволюция Вселенной, М. С, 1982; Зельдович Я. Б, Новиков И. Д., Строение и эволюция Вселенной, М., 1975; Чандрасекар С, Математическая теория чёрных дыр, М., 1986.

Loading...