КОСМОС

«КОСМОС» — 1) СССРнинг Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) сериялари, шунингдек комплекс дастурлар номи. «Космос» дастури зарядланган зарралар концентрацияси, метеорологик кузатишлар, биологик экспериментлар, корпускуляр оқимлар, радиотўлқинларнинг тарқалиши, Ернинг радиацион минтақалари, космик нурлар, Ер магнит майдони, Ер атмосферасидаги булутлар тизими, космик фазо омилларининг таъсири ва б. ни ўрганиш; космосга учиш билан боғлиқ техник муаммоларни, шунингдек космик аппаратнинг кострукциясига оид муҳандислик масалаларини ҳал қилиш ва уни такомиллаштиришни кўзда тутади. Ушбу дастур бўйича 1962 й. мартдан бери ЕСЙ учирилмокда;

2) «Космос» типидаги ЕСЙни орбитага чиқаришда қўлланиладиган икки босқичли элтувчи ракета.