КОСОНСОЙ ТУМАНИ

КОСОНСОЙ ТУМАНИНаманган вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташқил этилган. 1962 й. 24 дек. да Чуст тумани билан бирлаштирилган. 1973 й. 28 дек. да яна қайтадан тузилган. Косонсой тумани вилоятнинг шим. қисмида, Қоратоғ этақларида, ўртача 790 м баландликда жойлашган. Жан. дан Наманган ш., шарқдан вилоятнинг Янгиқўрғон, жан.-ғарбдан Чуст туманлари, шим. ва ғарбдан Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майд. 0,51 минг км2. Аҳолиси 141,5 минг киши (2002). Туманда 1 шаҳар (Косонсой), 7 қишлоқ фуқаролар йиғини (Ёшлик, Косон, Тергачи, Чиновул, Ширин, Қорасув, Кўкумбой) бор. Маркази — Косонсой ш.

Табиати . Туман ҳудуди тоғли р-нлар зонасига киради. Косонсой ва унинг ирмоқлари оқиб ўтган Қоратоғ, Муғ, Кўкумбой қирлари, Дам, Испоран, Ёйиқ, Қисиқ, Қоранкўл, Сарсон ва Ертикан, Боёстон адирлари бор. Туман қудудининг қарийб 1/3 қисми адир. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача т-ра 12°, янв. нинг ўртача т-раси — Г, минимал т-ра — 14°, максимал т-ра 39—4Г. Вегетация даври 219 кун. Йиллик ўртача ёғин 315 мм. Туман иқлимининг шаклланишида шим. дан келадиган Арктика ҳаво оқими, Марказий Осиё ҳудудида ҳосил бўладиган мўътадил қуруқ ҳаво ва жан. дан ҳаракатланувчи тропик ҳаво оқимлари иштирок этади. Туман худудидан Косонсойнинг қарийб 40 км қисми ҳамда Чуст (16 км), Тёшиктош (41 км), Кўкумбой (12 км) каналлари ўтган. Улардан суғоришда фойдаланилади. Косонсой (Уртатўқай), Қорасув, Ертикан сув омборлари қурилган. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ, шим. қисмида қисман қўнғир ва тоғ олди тупроқлари. Дарё водийларида жийда, тол, терак, туранғил, юлғун, оқтикан, маймунжон ва б. ўсади. Тоғларда дўлана, сирач, писта, ёнғоқ, наъматак, арча, лола, гулбарра, равоч, қир ва адирларда шувоқ, шўра, янтоқ, қўйтикан, текислик жойларда курмак, қамиш, ажриқ, ариқ бўйларида эса ялпиз учрайди.

Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, суғур, қуён, олмахон, қумсичқон, турли хил илонлар, тошбақа, калтакесақлар, қушлардан лочин, бургут, қирғовул, оқбош, сўфитўрғай, какку, кўкқарға, қизилиштон, қир қалдирғочи, мусича, бойўғли, чумчуқ, олақанот, сассиқпопишак, булбул ва ўрдақлар яшайди. Косонсой сойида, асосан, зарда балиқ (маринка) учрайди. Фойдали қазилмалардан қурилиш материаллари — тош, арзик, оҳактош ва б. мавжуд.

А ҳ о л и с и , асосан, ўзбек ва тожиклар, шунингдек, қирғиз, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 277 киши. Туман аҳолисининг 70,8% қишлоқларда, 29,2% шаҳарда (Косонсой) истиқомат қилади.

Хўжалиги. Қ. х. да етакчи тармоқ — пахтачилик ва ғаллачилик. Шунингдек, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ҳам ривожланган.

Тумандаги хўжалик юритувчи субъектлар ичида давлатга қарашли, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари, қўшма корхоналар мавжуд. Косонсой туманида 15 га яқин йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. «Косонсой — Текмен» қўшма кор-хонасида жунли ва костюмбоп матолар, «Атласмен» қўшма корхонасида адёллар ва аёллар кийими ишлаб чиқарилмоқда. Чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда 2000 й. да «Уй меҳнати», «Шоҳи тўқиш», «Косонсойконсерва» қўшма акциядорлик жамиятлари, Исроил технологияси асосида мева шарбатларини ишлаб чиқарувчи «НамКон» қўшма корхонаси ташқил этилди. Бу корхоналар томонидан туман умумий саноат маҳсулотининг 80% дан кўпроғи ишлаб чиқарилмокда. «Косонсойпарранда» ишлаб турибди.

Пахта тозалаш, ғишт з-длари, пойабзал ф-каси, автокорхона, новвойхона, қурилиш ташқилотлари фаолият кўрсатмокда. Юкларни ташиш, асосан, Косонсой—Наманган автойўли орқали амалга оширилади. Шунингдек, Косонсой тумани — Тўрақўрғон, К,—Чуст, К,—Янгиқўрғон, Косонсой тумани —Олабуқа (Қирғизистон) автойўллари мавжуд.

Туман ер фонди 51 минг га бўлиб, шундан 17,4 минг га ерда деҳқончилик қилинади. Суғориладиган ердардан 7,6 минг га ерга пахта, қарийб 8 минг га га ғалла, 625 га га сабзавот, 63 га га картошка ва б. экинлар экилади. Бундан ташқари, 1676 га боғ, 700 га токзор, 500 га ўрмонзор бор. Туманда 13 ширкат хўжалиги, 153 фермер, 2000 дан ортиқ деққон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Чорвачилик ҳам хўжаликнинг етакчи тармоқларидан. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 22,5 мингдан зиёд қорамол, 31 мингдан зиёд қўй ва эчки, 50 мингдан ортиқ парранда бор (2002).

2001/2002 ўқув йилида тумандаги 50 умумий таълим мактабида 33,6 минг, 8 касб-ҳунар коллежида 4,5 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. Тиббиёт ва пед. билим юртлари бор. Маданият уйлари, клублар, 34 кутубхона, ўлкашунослик музейи, 3 стадион мавжуд. Марказий ва ҳудудий касалхоналар, қишлоқ участка шифохоналарида 195 врач фаолият кўрсатмокда (ҳар 10 минг аҳолига 13,8 врач). 1932 й. дан «Косонсойнома» туман газ. чиқади (адади 6,5 — 7 минг).