КОСОНСОЙ

КОСОНСОЙФарғона водийсидаги дарё. Сирдарённит ўнг ирмоғи. Чатқол тоғ тизмасидан Чилқудуқсой номи билан бошланиб, шарқ ва жан.шарқ йўналишида оқади. Ўз. 154 км. Ҳавзасининг майд. 1650 км2, ўртача бал. 2347 м. Бошланиш ерида кичик музликлар бор. Дарёнинг юқори оқими Қирғизистон ҳудудида. Косонсой ш. яқинида дарё тоғдан чиқиб, адирлар орасидаги во-дийда оқади, жан. йўналишда Тўрақўрғон қишлогигача бориб, у ерда катта ёйилма ҳосил қилади. Дарё сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади, фақат суви кўпайган пайтлардагина Сирдарёга қуйилади. Қор-музлик ва ёмғирдан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 9,81 м3/сек, ўртача оқим модули 5,94 л/сек км2. Сувнинг ярмидан кўпроғи мартсент. да оқиб ўтади.

К. Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ва Ўзбекистоннинг Наманган вилоятини сув билан таъминлайди. Дарёга Косонсой сув омбори қурилган.

Loading...