КОСОНТОВ

КОСОНТОВҚарши чўлидаги баландлик. Қашқадарё вилоятида, Қашқадарё ўзани билан Майманоқ канали оралиғида жойлашган. Энг баланд жойи 452 м, нисбий бал. 100 м. Жан.ғарбдан шим.-шарққа чўзилган. Ўз. 4,5 км. Бурмаланган гумбазсимон баландлик. Ён бағирлари текисликдан кескин кўтарилган ва қуруқ сойлар билан ўйдимчуқурлашган. Сувайирғич қисми ясси текисликдан иборат.

Косонтов ёш антиклиналь баландлик, бўр, палеоген ва тўртламчи даврларнинг оҳактош, гил, алевролит, қумтош, конгломерат, қумли қатламларидан тузилган. Косонтовда оч бўз тупроклар тарқалган, уларга кўпроқ гипсли, енгил механиқ таркиб хос.

Ранг ва қўнғирбош, баъзи жойларда шувоқ ўсади. Яйлов чорвачилигида фойдаланилади, атрофлари суғориладиган ердар билан банд. Шим. этагида Косой ш. жойлашган.