КОСТРОМА

КОСТРОМА — РФ Кострома вилоятидаги дарё. Волга дарёсининг чап ирмоғи. Ўз. 354 км, ҳавзасининг майд. 16 минг км2. Галич қирларидан бошланади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи Буй ш. яқинида (қуйилиш жойидан 124 км) 71 м3/сек, энг кўп сув сарфи 1620 м3/сек. Нояб. да музлаб, апр. — майда мўздан бўшайди. Буй ш. дан қуйилиш жойигача кема қатнайди. Костромада ёғоч оқизилади. Кострома бўйида Солигалич ш. жойлашган.