КОСТЁЛ

КОСТЁЛ (полякча Kosciol — истеҳком, қалъа) — католик ибодатхонасининг полякча номи. Латвия, Литва, Украина, Белоруссиянинг ғарбий вилоятларида ҳам кенг тарқалган. Тошкентдаги Рим-католик костёли меъморий ёдгорлиги 1914 й. да қурила бошлаган, лекин тугалланмай қолган. Ҳозир қайта тикланиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Loading...