КОТ

КОТ, Кат, Кас — Хоразмдаги қад. шаҳар харобаси. Ҳоз. Берунип ш. дан 2,5 км шим. рокда. Тарихий манбаларга қараганда, Кот турли даврларда турлича аталган бўлиб (мас, Кас, Каж, Фир, Фил) хоразмий тилида «қишлоқ» деган маънони англатган. Ёқут Хомавийнинг ёзишича, Кот Жайхун (Амударё) нинг шарқий қирғоғида, Журжониядан 20 фарсах нарида бўлган. Ундаги жоме масжиди ва хоразмшоҳ қароргоҳи қалъа ортида жойлашган. Бозор шаҳарнинг марказида, Жардуришак сойи бўйида бўлган. Муқаддасий келтирган маълумотларга кўра, Кот шаҳристон деб ҳам аталиб, у катталиги жиҳатидан Нишопурга тенг эди. «Ҳудудул-олам» га кўра, Кот ўрта аердарда турки й элатларнинг савдосотиқ марказига айланган. Самъоний эса ўзининг «Китоб ул-ансоб» асарида Кот рабоди «берун» деб аталганини қайд этган. Беруний африғийлар сулоласининг асосчиси Африғ шаҳар ичида 3 қават девор билан ўралган қаср қурдирганлиги, унинг деворлари ниқоятда баланд бўлиб, тахм. 20 км узоқликдан ҳам кўриниб турганлиги ҳақида хабар берган. 10-а. да Кот Хоразм давлатининг пойтахти бўлган. Кейинчалик Амударё шаҳарни ювиб кета бошлагач, аҳоли унинг шарқ томонига кўчиб ўтиб, янги Кот шаҳрини қурган. 10а. охирларига келиб зеки шаҳар, асосан, ювилиб кетиб, пойтахт Гурганж (ҳоз. Кўҳна Урганч) га кўчирилган. 995 й. Гурганж ҳокими Абўлаб-бос Маъмун ибн Муҳаммад дастлабки хоразмшоҳлар сулоласини тор-мор келтиргач, Кот ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотган. Ибн Баттута К. ни Хоразм (яъни, Гурганж) билан Бухоро ўртасидаги аҳоли яшайдиган ягона шаҳар эканлигини эслатиб ўтган. 14-а. да, Хо-размда маҳаллий сулола вужудга кел-гунига қадар, Кот Хива билан биргаликда Чиғатой улуси таркибига кирган. 1372 й. уни Амир Темур эгаллаган. 17-а. да янги Котни сув билан таъминлаб турган ёп (ёб) ни Амударё ювиб кетганлигидан Хива хони Анўшахон дарёнинг чап қирғоғида Тоза Ёрмиш ёпни каздириб, унинг бўйида бир қалъа қурдирган (1681), сўнг эски шаҳар аҳолиси ўша ерга кўчиб ўтган. 19-а. бошида бу жойни ҳам Амударё ювиб кетиб, янги Кот аҳолиси дарёнинг ўнг соҳилидаги Шайх Аббос вали мозори теварагига келиб жойлашган. Шундан эътиборан бу ер Шоббоз деб атала бошлаган. 1957 й. Шоббоз шаҳарчасига Беруний номи берилган. 1962 й. дан шу номли шаҳар.

1937 й. С. А. Толстой раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси К. шаҳар харобасида тадқиқот ишлари олиб бориб қуйидагиларни аниқлади: у ерда сақланиб қолган қалъа вайронасининг майд. 220×220 м, буржлар билан мустақкамланган. Қалъанинг жан.-шарқий бурчагидаги кўшк (54×54 м) эса қалинлиги 6 м, бал. 11 м келадиган девор билан ўралган. Топилган тангаларнинг бир томонида қирра бурунли, соқоли сийрак, кўзлари катта-катта Африғ тасвирланган, унинг бўйнида икки қатор маржон шодаси, бошида эса олд қисмини ярим ой безатиб турган тож мавжуд. Тангаларнинг иккинчи томонида анъанавий чавандоз тасвири, унинг тепасида юнонча, остида эса хоразмий тилида «подшоҳ Африғ» деб битиб қўйилган.

Шайх Аббос вали мақбараси, минора ва пишиқ ғиштдан қурилган шаҳар девори қолдиклари ҳамда қалъа харобаси ҳоз. гача сақланиб қолган. Халқ мазкур қалъани «Пил қалъа» («Фил қалъа») деб атайди.

Ад.: Толстое СП., По следам древнехорезмийской цивилизации, М. —Л., 1948; Бартольд В. В., Сочинения, т. 3, М., 1965; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв.