КОТА-БАРУ

КОТА-БАРУ — Малайзиянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Малакка я. о. да. Келантан штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 220 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Келантан дарёсининг қуйилиш жойидаги порт. Каучук олинадиган ўсимликлар, шоли плантациялари бор. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган.