КОТИ

КОТИ — Япониядаги шаҳар. Сикоку о. нинг жан.-шарқида. Коти префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 322 минг киши (1995). Тинч океаннинг Тоса қўлтиғидаги порт. Целлюлоза-қоғоз, ёғочсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, цемент, ҳарбий саноат корхоналари, кема верфи бор. К. атрофи ривожланган мевачилик ва сабзавотчилик р-ни.