КОТИБ

КОТИБ (араб. — ёзувчи) — 1) турли қўлёзмаларни кўчириш ишлари билан шуғулланувчи шахс; мирза, хаттот;

2) муассаса, идора, ташқилот ёки айрим шахс (йирик олим, ёзувчи, давлат арбоби) нинг ёзишмаларини олиб борувчи хизматчи; 3) хизматчи, корхона и. ч. ини олиб борувчи шахс;

4) мажлис ва кенгаш қарорини ёзиб борувчи шахс;

5) илмий муассасалар (илмий Котиб), таҳририятлар (масъул Котиб) ва б. да кундалик ишларга рақбарлик қилувчи шахс.

Loading...