КОТИРОВКА

КОТИРОВКА (франц. coter — рақамлаш, белгилаш) — биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормалари, қоидаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қрғозлар курсини, товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш. Котировкани, одатда, товар, фонд ёки валюта биржасининг комиссияси (қўмитаси) ўтказади ва товарларнинг улгуржи нархлари, қимматли қоғозлар курслари ва валюта курелари биржа бюллетенларида эълон қилинади. Котировкани йирик компаниялар ва банклар ҳам ўтказиши мумкин. Тўлиқ Котировка ҳам харидорлар ва ҳам сотувчилар тақлиф қиладиган нархларни белгилашдан иборат. Котировка маълумотлари махсус биржа бюллетенларида ҳамда даврий нашрларда чоп этилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эл валюталари Котировка сини ўтказади ва валюта курси бюллетенида эълон қилиб туради.

Prev Article

КОТИ

Next Article

КОТОНУ