КОТКА

КОТКА — Финляндиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Фин қўлтиғининг шим. қисмидаги оролларда, Кюми-Йоки дарёси қуйилишида жойлашган. Аҳолиси 55,2 минг киши (1999). Фин қўлтиғидаги порт (ўрмон маҳсулотлари экспорт қилинади). Мамлакатнинг ўрмончилик саноати маркази. Тахта тилиш, целлюлоза-қоғоз, кимё саноати корхоналари бор. Ўрмон саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади.

Prev Article

КОТИ

Next Article

КОТОНУ