КОВАК ДРЕНАЖ

КОВАК ДРЕНАЖ, крот дренаж — ёпиқ горизонтам дренаж тури; тупроқдаги ортиқча грунт сувларини чиқариб юбориш учун қазилган ер ости коваклари системаси. Ковақлар 0,5—1,2 м чуқ. да, диам. 6—20 см, оралиғи 2—20 м, нишаби 0,003—0,005° қилиб ковак қазиш машиналари билан қазилади. Машина иш органи билан тупроқ устида кенглиги 2—6 см бўлтан тирқиш очилади, тиғли темир цилиндр-дренер билан унинг ости кенгайтирилиб, бўшлиқ ҳосил қилинади. Сўнгра тирқишлар махсус мослама билан ҳайдалма қатлам чуқурлигигача беркитилади. Ковак дренаж кўпинча шўр босган, аммо ортиқча намланмаган (ботқоқланмаган) ерларда доимий дренаж билан биргаликда ишлатилади. Ўзбекистоннинг деҳқончилик зоналарида Ковак дренаж 20-а. нинг 40 – ва 60-й. ларида синаб кўрилди, аммо таркибида кўп миқдорда чанг ва қум заррачалари бўлган грунтда ковақларнинг тез ўпирилиши сабабли кенг қўлланилмади.

Loading...