КОВАЛЕВСКИЙ Александр Онуфриевич

КОВАЛЕВСКИЙ Александр Онуфриевич (1840.7(19) .11, Латвиянинг Динабург уезди Шустянка қишлоғи — 1901.9(22).11, Петербург) — рус эволюционисти-зоологи, қиёсий эмбриология ва физиология, экспериментал ва эволюцион гистология асосчиларидан бири, Петербург ФА акад. (1890 й. дан), В. О. Ковалевскийнинг акаси. Петербург ун-тини тугатган (1863). Киев (1869—74), Новороссийск (1874—90), Петербург (1891—94) ун-тлари проф., Севастополь биология ст-яси директори (1892—1901). Ковалевский умуртқасиз хайвонлар (бўшлиқичлилар, чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, игнатерилилар) ва хордалилар (ланцетник, асцидия ва б.)нинг эмбриони ривожланишини ўрганган. Умуртқасиз қайвонларда муртак варақлари тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиққан, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар ривожланиши қонуниятларининг умумийлигини кўрсатиб, уларнинг эволюцион қариндошлигини исботлаб берган.

Ас: Избранные работы, М., 1951.

Loading...