КОВЕЛЛИН

КОВЕЛЛИН (итальян минералоги Н. Ковелли (1790—1829) номи билан аталган) — сульфидлар синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби — CuS. Гексонал сингонияли, пластинкасимон. Қаттиклиги 2—2,5; зичлиги 4,6—4,7 г/ см3. Оч зангори ёки кўкимтир. Кристаллари ниҳоятда кам учрайди. Мис, қўрғошин-рух ва мис-колчедан конларининг иккиламчи сульфидларга бойиш зонасида ҳосил бўлади. Ковеллин халькопирит, пирит, халькозин ва б. таркибида мис бўлган минераллар, яъни бирламчи ва иккиламчи сульфидларнинг ўрнини эғаллаш йўли билан ривожланади. Ўзбекистонда Ковеллин Олмалиқ — Қалмоққир, Саричека ва б. мис-молибден конларида, айниқса, кенг тарқалган. Ковеллиндан мис олинадиган руда сифатида фойдаланилади.

Loading...