КОВШ

КОВШ — 1) металлургияда — эритилган металл, шлак ва штейнларни қисқа муддат сақлаш, ташиш ҳамда қолипларга қуйишда ишлатиладиган пўлат ёки чўян идиш. Металл ва штейнлар учун ишлатиладиган Ковшнинг ичи ўтга чидамли ғишт билан териб чикилади. Ковшнинг 60 кг гача сигимли даста-ки, 120 кг сиғимли осма рельслар-монорельсларда ташиладиган, 500 т гача сиғимли кўприк кранлар ёки т. й. араваларда ташиладиган турлари бор. Алюминий саноатида металлни электролиз ванналарда олиш учун вакуум К. лари ишлатилади;

2) кон ва қурилиш машиналари (экскаватор, элеватор, скрепер ва б.) да Ковш кон жинси, тупроқ ва б. ни умумий массадан ажратиб олиш ҳамда бошқа жойга тўкиш учун ишлатилади. Бир ковшли экскаваторлар Ковш ининг ҳажми 0,15—200 м3, кўп ковшлисиники — 0,007—7 м3.

Loading...