КОВУЛ

КОВУЛ, ко вар (Capparis spinosa L.) — ковулдошлар оиласига мансуб ярим бута. Поя ва шохчалари ётиқ, барги тухумсимон, гули йирик, оқ ёки оч пушти. Меваси қизил этли, кўп уруғли.

Қрим, Кавказ, Ўрта Осиё, Шим. Африка ва Ўрта денгизнинг тошлоқ ерларида кўп тарқалган. Жан. Европада экилади. Ковулнинг ғунчаси, меваси сиркалаб ёки тўзлаб овкатга солинади. Мевасида 18% оқсил моддалар, 36% ча мой бор.