КЎЙЛАК — инсон танасининг юқори қисмига мослаб тикиладиган яланг қават юпқа кийим. Турли матолардан, асосан, юпқа газламадан киши жинси, ёшига қараб турлича тикилади. Бола Кўйлак, аёл Кўйлак, эркак Кўйлак каби турлари фарк,ланади. Бола Кўйлак: чилла К. ёки чақалоқ К. (юмшоқ, юпқа матодан кенг, узун енгли қилиб, этак ва енг учлари қайтарилмай тайёрланади), мактабгача ёшдаги қиз ва ўғил болалар Кўйлак ги (турли бичиқаа узун ва калта, енгли ва енгсиз), мактаб ёшдагилар Кўйлак ги махсус шаклда (форма) тайёрланади. Аёл Кўйлак ҳар хил матодан турли бичикда енгли ва енгсиз, ёкали ва ёқасиз қилиб бичилади; унинг устки ва ички тури бўлиб, ички Кўйлак юпка, майин матодан, устки Кўйлак турли (шойи, атлас, мовут ва б.) матолардан тайёрланади. Эркак Кўйлак қадимдан ёқасиз ва ёқали (асосан, тик ёқали), узун енгли бўлган. Ўзбек аёллари ва эркакларининг К. лари европача ва бошқа К. нусхалари б-н бойитилмокда.