КРАБЛАР

КРАБЛАР, калтадум қисқичбақалар (Brachyura) — ўн оёқли қисқичбақасимонлар туркумига мансуб кенжа туркум. Боши кичкива, кўзи мураккаб, антенна ва антеннулалари калта. Бошкўкраги кенг. Кўкрак қалқонининг кенглиги 2—20 см, баъзан 60 см гача (япон Краблари). Олдинги жуфт оёқлари қисқичли. Қорни калта, бошкўкрак қисми остига эгилган. Эркагининг 2 жуфт қорин оёқлари копулятив органга айланган. Урғочиси 4 жуфт оёқларида тухумларини олиб юради. Чучук сувларда, ден-гизларда, бир қанча турлари қуруқли кда яшайди. 4500 тури мавжуд. Майда сут эмизувчилар ва умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Метаморфоз орқали ривожланади: тухумидан зоса деб аталадиган личинка чиқади, личинка метазоса ва мегалопа даврларини ўтиб вояга етган Крабларга айланади. Бир қанча турлари, жумладан, Камчатка краби овланади.

Loading...