КРАНИОЛОГИЯ

КРАНИОЛОГИЯ (юн. kranion — калла суяги ва…логия) — анатомиянинг бир бўлими; антропологияда бутун калла суяги ҳамда алохдца қисмларининг турли шакли ва ўлчамларини ўрганиш. Антропогенез тўғрисидаги таълимотда одам ва маймунлар эволюциясининг турли даврларига тавсиф беришда Краниология маълумотларидан ҳам фойдаланилади. М. М. Герасимов калла суяги асосида одам қиёфасини тиклаш усулини яратди ва шу усул билан бир неча тарихий шахслар (Амир Темур, Иван Грозний, Рудакий, Шоҳрух, Улуғбек ва б.)нинг қиёфасини — ҳайкал-портретини тиклади.