КРАСНОДАР ЎЛКАСИ

КРАСНОДАР ЎЛКАСИ — РФ таркибида. Россия Европа қисмининг жан. да жойлашган. Шим. Кавказ иқтисодий р-нига киради. 1937 й. 13 сент. да ташкил этилган. Майд. 760 минг км2. Аҳолиси 5074,8 минг киши (1998), асосан, руслар, шунингдек, украин, белорус, арман ва б. яшайди. Шаҳарликлар 54%. 38 маъмурий туман, 26 шаар, 23 шаҳарча мавжуд. Маркази — Краснодар ш. Қора денгиз ва Азов денгизига туташ. Краснодар ўлкаси Кавказнинг ғарбида жойлашган. Ер юзасининг шим. қисми текислик, жан. — тоғлик (Катта Кавказ тоғлари билан банд). Фойдали қазилмалари: нефть, табиий газ, темир рудаси, киноварь, қурилиш материаллари, минерал ва иссиқ булоқлар, даволаш балчиқлари (Мацеста, Горячий Ключ в б.). Иқлими текисликда мўътадил, Қора денгиз соҳилида субтропик иқлим, тоғларда баландлик иқлим минтақалари мавжуд. Текисликда янв. нинг ўртача т-раси —4° дан Қора денгиз соқилида 5° гача, июлники 22—24°. Йилига Сочи ш. атрофида 400 мм дан Красвая Полява шаҳарчасида 3200 мм гача ёғин тўшади. Тупроғи текисликда, асосан, қоратупроқ. Кубань дарёси этақларида аллювиал тупроқлар, Қора денгиз соҳиллари бўйлаб сариқ тупроқлар тарқалган. Ўлка ҳудудининг 22% ўрмон. Асосий дарёси — Кубань. Майда кўл кўп. Кавказ қўриқхонаси, Сочи миллий парки бор. Озиқ-овқат (мева-сабзавот консерва, ёғмой, шакарқанд, сут, гўшт ва б.), машинасозлик ва металлсозлик (приборлар, станоклар, компрессорлар, қ. х. машиналари ва б.), ёқилғи (нефть қазиб олинади ва қайта ишланади), кимё ва нефть кимёси, енгил, ёғочсозлик, цемент саноати корхоналари бор.

Россиянинг муҳим қ. х. р-ни. Қ. х. нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Буғдой, шоли, маккажўхори, кунгабоқар, қанд лавлаги, тамаки, эфир мойли экинлар экилади. Сабзавотчилик ва полизчилик, мевачилик ва токчилик билан шуғулланилади. Қора денгиз соҳилида чой, цитрус мевалар экилади. Чорвачилиги гўшт ва сут етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Паррандачилик, балиқчилик, даррандачилик йўлга қўйилган. Ўлка ҳудудини т. й. кесиб ўтган. Денгиз портлари: Новороссийск, Туапсе ва б. Кубань дарёсида кема қатвайди. Краснодар ўлкасида Сочи, Анапа, Геленжик, Ейск, Горячий Ключ курортлари, Туапсе курорт зоваси жойлашган.