КРАСНОВОДСК ПЛАТОСИ

КРАСНОВОДСК ПЛАТОСИ — Ўрта Осиёдаги чўл плато. Каспий денгизининг шарқий соҳилидаги Красноводск я. о. да, Туркманистондаги Қорабўғозгўл ва Красноводск қўлтиқлари орасида. Энг баланд жойи 306 м. Асосан, гипс аралаш оҳактош ва мергелдан таркиб топган. Ясси қир ва кенг ботиқлар, шунингдек, қолдиқ тоғлар (нисбий бал. 40 м гача) бор. К. п. жанубида Кубадоғ жойлашган. Гилли ва тошлоқ чўллар каттагива ҳудудни эгаллаган. Шўра ва шувоқ, шим. қисмида қумликда черкез, қора саксовул ўсади. Шим.-шарқида шўрхок ботиқлар бор.