КРАСНОЯРСК ЎЛКАСИ — РФ таркибида, асосан, Шарқий Сибирь ҳудудида, Енисей хавзасида жойлашган. Шим.-Шарқий иқтисодий р-нга киради. 1934 й. 7 дек. да ташкил этилган. Майд. 2339,7 минг км,. Аҳолиси 3080 минг киши (1998), асосан, руслар, шунингдек, украин, хакас, татар, эвенк, долган, ненец ва б. ҳам яшайди. Шаҳарликлар 74,2%. 48 туманга бўлинган, 25 шаҳар, 46 шаҳарчаси бор (1998). Таймир (Долган Ненецлари мухтор округи) ва Эвенклар мухтор округини ўз ичига олган. Маркази — Красноярск ш. К. ў. Шим. Музоқеани қирғоқларидан Жан. Сибирь тоғлари — Шарқий ва Ғарбий Саян тоғларигача давом этган. Енисей дарёсининг чап соҳили текисликдан иборат. Енисейдан шаркда Ўрта Сибирь ясситоғлиги (ўртача бал. 500 — 700 м) жойлашган. Красноярск ўлкаси кўмир, темир рудаси, рангли металлар ва полиметаллар, графит ва б. га бой. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —18° дан —36° гача, июлники 13 — 20°. Йилига шим. да 200—300 мм дан Жан. Сибирь тоғларида 800—1200 мм гача ёғин тўшади. Шим. да абадий мучлоқ ерлар бор. Асосий дарёси — Енисей, унинг йирик ирмомари: Ангара, Тунгуска, Тошлоқ Тунгуска ва Қуйи Тўнгуска ва б. Катта қисми тайгадан иборат. Красноярск ўлкасида «Тош устунлар» қўриқ-хонаси бор. Рангли металлургия (Норильск кон-металлургия к-ти), машинасозлик (ўрмон ва целлюлоза-қоғоз саноати учун жиҳозлар) ва металлсозлик, кончилик (кўмир, темир руда, рангли ва нодир металлар, графит ва б.), ўрмон-ёғочсозлик, целлюлоза-қоғоз, қурилиш материаллари, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Красноярск, Усть-Хантай, Саян-Шушенск ва Майн ГЭСлари, Красноярск-2, Вазаров ГРЭСлари ишлаб турибди. Красноярск ўлкаси Шарқий Сибирнинг муҳим қ. х. р-нларидан бири. Жан. да ғалла (буғдой, жавдар, гречиха, тариқ, арпа ва б.) ва техника экинлари (толали зигир ва б.) экилади. Картошкачилик, сабзавот-чилик, гўшт-сут чорвачилиги, майин жунли қўйчилик ва йилқичилик билан шугулланилади. Шим. да буғучилик ва даррандачилик ҳам бор. Мўйвали қайвонлар овланади. Ов хўжалиги ва баликчилик мавжуд. Транссибирь т. й. магистрали бор. Енисей дарёсида кема қатнайди. Курортлари: Шара, Учум.