КРАТЕР

КРАТЕР (юн. krater — катта коса) — тоғорасимон ёки воронка кўринишида ҳосил бўлган ботиқ, чуқурлик. Кратернинг диаметри кўпинча 2—2,5 км дан ошмайди. Чуқурлиги бир неча м дан юз м гача бўлади. Кратер вулкан отилишидан, самодан келган метеоритнинг ер юзига урилишидан ва кучли сунъий порт-лашдан ҳосил бўлади. Вулкан Кратерлари, одатда, вулкан чўққисида ёки ён бағрида жойлашади. Кратер тубида битта ёки бир неча вулкан бўғзи бўлади. Улар ор-қали магматик ўчоқлардан кўтарилган лана ва б. вулкан маҳсулотлари чиқиш канали орқали ер юзасига отилиб чикали. Баъзан Кратер туби лана кўли ёки янги ҳосил бўлган вулкан конуси билан банд бўлади. Ой ва Марс сайёраларидаги Кратерлар айлана марзалар билан ўралган доирасимон чўкмалардан иборат; диаметри 100—200 км, чуқурлиги бир неча км гача бўлади. Улар бир биридан метеорит ва астероиднинг келиб урилиши ва вулканиқ йўл билан ҳосил бўлиши жиҳатидан фарқ қилади (Ердаги вулкан кратердари ва кальдераларга ўхшаш).