
КРАХМАЛ
КРАХМАЛ (нем. kraftmehl) — ўсимликнинг асосий углевод заҳираси. Умумий формуласи (С6Н|()О5)г. Рангсиз аморф модда. Фотосинтез жараёнида ўсимликларнинг баргларида ҳосил бўлади. Крахмални тўла гидролизлаб, глюкоза олинади. У ўсимликларнинг турли қисмларида, айниқса, картошка тугувагида, илдизида, буғдой, шоли ва маккажўхори донида довачалар шаклида тупланади. Крахмал миқдори буғдойда 75%, маккажухорида 72%,гуручда 80%,картошкада 12 — 24% га етади. Турли ўсимликлардан олинган Крахмал довачаларининг шакли ва ҳажми хар хил. Мас, картошка Крахмал до-вачалари нисбатан йирик (кундаланги 25—100 мк), гуруч К. довачалари эса майда (кундаланги 3—7 мк). Крахмал довачалари сувда иситилганда парчаланиб, клейстер ҳосил қилади. Деярли барча Крахмаллар икки хил полисахарид — амилоза ваамилопектиндан иборат. Крахмал совуқ сув, спирт, эфир ва б. органик эритувчиларда эримайди. Кислоталар таъсирида гидролизланиб, аввал декстринларга, сўнгра тўла гидролиз натижасида D-глюкозага айланади. Ферментлар таъсирида анча тез гидролизланади. Крахмал гидролизини катализловчи ферментлар амилазалар деб аталади.
Одам ва ҳайвонлар учун ўсимлик Крахмали қимматли озиқ модда х. исобланади. Инсоннинг углеводларга бўлган эҳтиёжи, асосан, нон, картошка, крупалар ва б. таркибадаги Крахмал билан қопланади. Саноатда Крахмал, асосан, картошка, маккажўхоридан олинади. Картошка Крахмали (картошка уни) олишда майдалаб қорилган картошка массаси сув билан ишланади. Ҳосил бўлган Крахмал сутини тиндириб ёки центрифугалаб Крахмал ажратиб олинади. Крахмал озиқ-овқат, қандолатчилик, гўшт маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланади. Этил спирт, бутил спирт, ацетон ва сут кислота, цитрат, глюконат кислота, елим и. ч. да Крахмалдан хом ашё сифатида фойдаланилади. Антибиотиклар, витаминлар, порошоклар тайёрлашда ишлатилади. Крахмал ва унинг маҳсулотлари тўқимачилик, қоғоз саноатида қўлланилади.