КРЕАТИНФОСФАТ КИСЛОТА, фосфо креатин , фосфаген — фосфорли органик модда; креатинттт фосфорланишидан ҳосил бўладиган маҳсулот. Янги мускул препаратларида бўлиши аниқланган Мол. м. 211,12. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг мускул, нерв ва б. баъзи тўқималарида бўлади. Сувда эрийди, спиртда эримайди. Креатинфосфат кислота фосфор оксихлорид (РОС13)ни ишқорий муҳитда креатинга таъсир эттириб олинади. Организмда ферментлар таъсирида креатин ва фосфат кислотага осон парчаланади, айни вақтда кўп микдорда энергия ажралиб чиқади (1 грамм-молекула К. к. парчаланганда 10—15 ккал энергия чиқади); бу энергия турли физиологик жараёнларга, мас, мускулларнинг қисқаришига сарф бўлади.