КРЕБС ҲАЛҚАСИ, трикарбон кислоталар ҳалқаси, цитрат кислота ҳалқаси — ди — ва трикарбон кислоталарнинг оксидланиши билан боғлиқ бўлган ферментатив реакцияларнинг ҳалқали кетма-кетлиги. Углеводлар, ёғлар ва оқсил (аминокислота)лар оксидатив (СО2 ва Н2О гача) парчаланишининг умумий охирги босқичи. 1930-й. ларда Сент-Дьерди дикарбон кислоталардан сукциват, фумарат, малат ва оксалоацетат вафас олиш жараёнини бир неча баранар тезлатишини, яъни каталитик таъсир қилиш хусусиятига эга эканлигини кўрсатиб берди. Кейинчалику Кребс ҳалқасининг энг муҳим реакцияси қисобланган оксалоацетат ва пируват кислотадан цитрат кислота ҳосил бўлишини аниқлади.
Кребс ҳалқаси ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмлар ҳужайрасида кенг тарқалган кислородли вафас олиш жараёнининг асосий босқичи ҳисобланади. Кребс ҳалқаси реакциялари (10—12 та) митохондрияларда кечади. Ҳалқа цитрат кислотани ҳосил қилиш билан бошланиб, оксалоацетат кислотаси ҳосил бўлиши билан тугалланади. Бунда 2 мол. СО2 ажралади ва бир қатор дегидрогеваза ферментларининг коферментлари (қ. Коферментлар) қайтарилади (4 мол. ВАДН2 ва 1 мол. ФАДН2). Кребс ҳалқаси реакцияларида дикарбон кислоталардан кетоғлутарат, сукциват, фумарат, малат, оксалоацетат ва трикарбон кислоталардан цитрат, цисаконит, изоцитрат, оксалосукциватлар иштирок этади. Кребс ҳалқаси ҳ – реакцияларида қатнашадиган субстратларга ацетат кислотани ҳам киритиш мумкин, бу кислота ёғ кислоталарнинг фаол парчаланиши ва углеводлардан вужудга келган пируватнинг декарбоксилланиши натижасида ҳосил бўлади. Пируват кислота тўлиқ оксидланганда 15 молекула, глюкоза молекуласи худди шундай парчаланганда 38 молекула энергияга бой АТФ синтезланади.
Кребс ҳалқасининг оралиқ маҳсулотлари моддалар алмашинувйнинг турли хил реакцияларида иштирок этиш учун ҳалқадан ажралиб чиқиши мумкин. Mac, глюконеогенез (оксалоацетат), порфиринлар синтези (сукциват), ёғ кислоталар синтези (ацетат) ана шу тариқа содир бўлади. Кребс ҳалқасидан ажралиб чиқадиган СО2 карбоксилланиш реакциялари учун асосий манба ҳисобланади. Мойли ўсимликларда ва айрим микроорганизмларда Кребс ҳалқаси қисман ўзгарган ҳолда намоён бўлади ва у глиоксилат ҳалқаси деб аталади.