КРЕБС

КРЕБС (Krebs) Ханс Адолф (1900. 25.8, Хильдесхайм, Германия — 1981) — инглиз биокимёгари. Лондон Қироллик жамияти (1947 й. дан) ва АҚШ Миллий ФА (1964 й. дан) аъзоси. Гёттинген, Фрейбург, Мюнхен ва Берлин унтларида ўқиган (1919—1925) ва ишлаган (1926—33). Оксфорддаги Қирол касалхонаси проф. (1967 й. дан). Асосий ишлари ҳайвонлар организмида моддалар алмашинувини ўрганишга оид. 1932 й. дааминокислоталардан карбамид (сийдикчил) ҳосил бўлишини аниқлаган (орнитин ҳалқаси). 1937 й. да трикарбон кислоталар ҳалқасини (қ. Кребс ҳалқаси), шунингдек, организмда дикарбон ва трикарбон кислоталар циклини кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1953).