КРЕМЕНЧУГ МАГНИТ АНОМАЛИЯСИ — Днепр дарёсининг чап соҳилидаги йирик темир рудаси райони, Украинанинг Полтана вилоятида. Умумий майдони қарийб 100 км2. К. м. а. 1924—28 й. ларда топилган. Қидирув ва разведка ишлари 1931 й. да бошланган. Темир рудаси 1970 й. дан олива бошлади.
Кременчуг магнит аномалиясининг геологик тузилишида токембрийнинг кристалли ва метаморфик жинслар (амфиболитлар, кристалли сланецлар, темирли кварцитлар ва б.) катвашган. Уларнинг устини умумий қалинлиги 600—800 м ли палеозой, мезозой ва кайнозой даврига оид чўкинди қум-гилли ётқизиклар қоплаган. Кон р-нида руда майдонларини ташқил қилган магнит аномалиялари мавжуд. Кон жойлашган р-н эни 0,2 — 3,5 км, ўз. 45 км. Башорат қилинган за-хираси 15 млрд. т дан зиёд (Ғе миқдори 25 дан 58,2% гача). Аномалиянинг жан. қисмида очиқ усулда қазиб олиш имкони бўлган тўртта йирик темирли кварцит кони мавжуд. Ер остидан қа-зиб олиш заҳираси ҳам башорат қилинган. Темирли кварцитлар чўкинди (терриген-хемоген) формацияга мансуб. Бой руданинг ҳосил бўлишини баъзи тадқиқотчилар кварцитлар пўстининг емирилишидан деб ҳисобласа, бошқалари гиперген-метаморфоген генезис йўли билан деб изоҳлайдилар. Йилига 30 млн. т дан ортиқ руда қазиб олинади.