Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КРЕМЛЬ

КРЕМЛЬ (рус.) — қад. рус шаҳарларининг марказий қисми; атрофи девор билан ўралган минорали қалъа, мудофаа иншоотлари, сарой ва черковлардан иборат. Илк бор 1331 й. ёзма манбаларда «Кремник» дебтилгаолинган. Кремль деворлари дастлаб ёғоч ва лойдан, 1 1 — а. дан тош ва ғиштдан қурилган. Асосан шаҳарнинг баланд жойида, дарё ёки кўл бўйида барпо этилган. Шаҳарнинг негизи ҳисобланиб, унинг қиёфасида муҳим ўрин тутган. Новгород, Псков, Тўла, Смоленск, Москва каби шаҳарлар Кремльи сақланган. Кремльда князь ёки подшоҳларнинг қароргоҳи, собор, боярлар уйи ва б. бўлган. 16 — 17-а. ларда Кремль қурилиши кенг авж олди, аммо 19-а. дан ҳарбий-стратегик аҳамиятини йўқотиб шаҳар мажмуасидан фақат маъмурий марказ ва тарихий-ба-диий ансамбль сифатида ўрин олди.

Prev Article

КРЕМЕНЬ

Next Article

КРЕМЛЬ